Қашқадарё вилояти Муборак туманида истиқомат қилувчи фуқаро 1984 й.т., А.Н., ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
Маълум қилишича, 2012 й.т. вояга етмаган ўғли эҳтиётсизлиги оқибатида телефон қурилмасини йўқотиб қўйган ва шу куннинг ўзида телефон қурилмасига боғланган банк картасидан жами 540.000 сўм пуллар номаълум шахс томонидан ечиб олинган. У ўз аризасида йўқотилган телефон ва пулларни топиб беришда ҳамда номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Аниқланишича, бу жиноятни Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи 1999 й.т. П.М., содир этган. Шуниденгдек, П.М. жабрланувчи томонидан йўқотилган телефон қурилмаси орқали банк картаси бошқарувини ўз қурилмасига ўтказиб олиб пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
П.М.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.