Адлия вазирлиги томонидан “Ибрат фарзандлари” нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди.
2024 йилнинг 8 февраль куни “Тараққиёт стратегияси” маркази Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳасида белгиланаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти юзасидан кенг жамоатчилик муҳокамасини ўтказди.
Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамаот фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Пойтахтимизда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусида Миллий форум бўлиб ўтди.
Меҳнат қонунчилигини такомиллаштиришда жамоат бирлашмалари ва оммавий ахборот воситаларининг ўрни қандай? Бу ҳақда жорий йил 29 июнда Тошкентда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Франциянинг техник ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (АCТED) ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбати иштирокчилари сўз юритди.
2022 йил 21 июнда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Ҳукумат қарори билан Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
13 июнда Тошкентда Фаол фуқаролар ҳафталиги иш бошлади. Ҳафталик беш кун мобайнида уч мингдан зиёд иштирокчилар — нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, вазирлик ва ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари, экспертлар, фаол фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини битта мулоқот майдонига жамлайди.
Республикамизнинг барча ҳудудларида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг ташаббуси билан нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳлари ташкил этиляпти.
Хабар берилганидек, республикамизнинг барча ҳудудларида Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат навбатдаги жамоатчилик гуруҳи 13 апрелда Жиззах вилоятида тузилди ҳамда 17 нафар гуруҳ аъзолари тасдиқланди.