Дарахт қулаши оқибатида инсонларга шикаст етмаган. Иккита «Cobalt» русумидаги автомашиналар зарар кўрган.

Ҳозирда ҳодиса жойида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари бартараф этиш ишларини олиб боришмоқда.

Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмаслик сўралди.

Фавқулодда ҳолатларда 1050 ва 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 рақамларига қўнғироқ қилинг.