Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда кўплаб талабалар ўқишни иш билан бирга олиб бормоқда ва сиртқи ёки кечки бўлимларда таҳсил олмоқда, бироқ бундай шакллар «замонавий талабларга жавоб бермайди».

«Дунёда бошқа ёндашувлар — масофавий, узайтирилган таълим қўлланилмоқда. Яъни талаба дастурни тўрт йилда эмас, балки беш-олти йилда, ўзи учун қулай бўлган суръатда, фанлар ва ўқиш йилларини танлаган ҳолда ўташи мумкин», — деди вазир.

Унинг таъкидлашича, кадрлар тайёрлаш тизими бозор талабларига мос бўлиши керак.

Қўнғиротбой Шарипов, шунингдек, ўтган йили Президент мамлакат саноатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун муҳандис кадрларни, айниқса ёшлар орасида тайёрлаш вазифасини қўйганини эслатди.

Шу муносабат билан апрель ойи «Муҳандислик ойлиги» деб эълон қилинди. Унинг доирасида учта — «Энг яхши ғоя», «Энг яхши лойиҳа» ва «Энг яхши ихтиро» номинациялари бўйича республика танлови ўтказилади. Унда талабалар, 40 ёшгача бўлган ўқитувчилар ва амалиётчи муҳандислар иштирок этишлари мумкин.

Ғолиблар қимматбаҳо совғаларга эга бўладилар:

  • биринчи ўрин учун — 9 та электромобил;
  • иккинчиси учун — ривожланган мамлакатларда (Италия, Германия, Жанубий Корея, Япония ва бошқалар) стажировка ўташ;
  • учинчи ўрин учун — БҲМнинг 100 баравари (37,5 млн сўм) миқдорида мукофот.

Вазирнинг сўзларига кўра, танловга 2000 га яқин лойиҳа топширилган бўлиб, улардан 67 таси аллақачон ишлаб чиқаришга жорий этилган ва иштирокчиларнинг умумий сони 5000 дан ошган.