Ўзбекистон аҳолиси учун авиақатновларни янада қулайроқ қилиш мақсадида Uzbekistan Airways маҳаллий парвозлардаги эконом-класс тарифлари таркибини янгилади.
Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, энди аввалги 10 та тариф тури ўрнига 4 та соддалаштирилган тарифдан иборат тизим жорий этилди, бу эса қуйидагиларни таъминлайди:
- нарх бўйича тариф танлаш тушунарлироқ бўлади;
- минимал тарифлар бўйича ўринлар сони оширилади;
- кўпроқ йўловчилар учун арзон рейслар имконини беради;
- (тўртта тарифнинг ҳар бири қайтариш имкони билан — юкли ва қайтариб бўлмайдиган — юксиз вариантларда тақдим этилади)
Янги тарифлар қуйидаги йўналишларда қўлланади:
- Тошкент — Самарқанд: 249 минг сўмдан;
- Тошкент — Наманган: 249 минг сўмдан;
- Тошкент — Фарғона: 249 минг сўмдан;
- Тошкент — Бухоро 293 минг сўмдан;
- Тошкент — Қарши: 278 минг сўмдан;
- Тошкент — Термиз: 424 минг сўмдан;
- Тошкент — Урганч: 512 минг сўмдан;
- Тошкент — Нукус: 512 минг сўмдан;
- Бухоро — Урганч: 336 минг сўмдан.
Нарх бир йўналиш учун кўрсатилган бўлиб, қайтиш йўналишида ҳам худди шундай нарх белгиланган. У чет эл валютасига боғлиқ ва ҳозирги вақтдаги тарифни акс эттиради.