Қайд этилишича, республика бўйлаб ҳудудларда фаолият олиб бораётган жойлаштириш воситалари томонидан ўзларининг хизматлари учун 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.
Шунингдек, “Вақф“ хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик зиёратгоҳларга ташриф буюрувчилар учун бир қанча чегирмалар бериш кўзда тутилган. Хусусан, Қурбон ҳайити байрами кунлари ногиронлиги бор ва ёши катта фуқаролар ва ёш болаларга зиёратгоҳларга кириш бепул этиб белгиланган.