Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилди — 10 миллион 379,6 минг сўм. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,7 фоизга кўп.

Шу билан бирга, иш ҳақи ўсиш суръати бўйича Самарқанд вилояти (124,8 фоиз), Наманган вилояти (120,9 фоиз), Сирдарё вилояти (120,7 фоиз), Фарғона вилояти (119,8 фоиз) ва Жиззах вилояти (119,2 фоиз) пешқадамлар қаторида бўлди.

Энг паст ўсиш суръати эса Андижон (112,0 фоиз), Навоий (115,1 фоиз), Қашқадарё (117,2 фоиз), Тошкент (117,3 фоиз), Хоразм (117,6 фоиз), Қорақалпоғистон (117,6 фоиз), Бухоро (118,2 фоиз) ва Сурхондарё (118,4 фоиз) вилоятларида кузатилди.

Соҳалар кесимида

Иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлилларга кўра, энг юқори иш ҳақи банк, суғурта, лизинг ва кредит соҳасида қайд этилди — 16 миллион 828,9 минг сўм, бу ўтган йилга нисбатан 15,6 фоизга кўп.

Ахборот ва алоқа соҳасида ўртача иш ҳақи 14 миллион 985,8 минг сўмни ташкил этиб, 16,6 фоизга ўсган.

Ташиш ва сақлаш соҳасида — 9 миллион 382,1 минг сўм (ўсиш 16,7 фоиз),

Саноат соҳаларида7 миллион 301,0 минг сўм (ўсиш 16,3 фоиз).

Шунингдек, қурилиш соҳасида иш ҳақи 6 миллион 342,6 минг сўмни ташкил этиб, 9,2 фоизга ошди.

Савдо соҳасида — 6 миллион 875,6 минг сўм (ўсиш 12,1 фоиз),

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда — 3 миллион 765,4 минг сўм (ўсиш 14,6 фоиз).

Беш йиллик динамика

Сўнгги беш йилда энг катта ўсиш банк, суғурта ва лизинг соҳаларида кузатилган. Масалан, ушбу соҳада иш ҳақи миқдори 2021 йилга нисбатан 9 миллион 92 минг сўмга ошган.

  • Ахборот ва алоқа соҳасида — 9,7 млн сўмга,
  • ташиш ва сақлаш соҳасида — 5,5 млн сўмга,
  • саноат соҳасида — 3,4 млн сўмга,
  • қурилиш соҳасида эса — 2,7 млн сўмга ўсиш қайд этилган.