“Жимлик куни” нима учун керак?

    Сайлов 7 июл 2023 2195

    Жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови давлатимиз ва халқимиз ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бунда халқимиз ўзи танлаган номзодга овоз беради.

    Ўтган кунларда Президентликка номзодлар томонидан фаол ташвиқот тадбирлари ўтказилганига гувоҳ бўлдик. Сайлов кодексига кўра, сайловолди ташвиқоти Марказий сайлов комиссияси томонидан Президентликка номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади ва овоз беришга бир кун қолганида тугайди. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида бундай ташвиқотга йўл қўйилмайди.

    Демак, 9 июль куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида 8 июль соат 00:00 дан “жимлик куни” бошланади.

    Шу билан бирга, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш, жумладан, ахборот тармоқларига, интернет тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

    Сайлов куни ва ундан бир кун олдин “жимлик куни” сифатида белгиланишига нима зарурат мавжуд? Бунга бир қанча сабаблар бор. Биринчидан, сайловчиларга сайловолди ташвиқотисиз ўз танловини амалга ошириш имконини беради. Яъни, бунда ҳар бир фуқаро мустақил равишда ўзи муносиб деб билган номзодни аниқлаш имконига эга бўлади. Иккинчидан, фуқароларга сайлов куни уларнинг эркин танловини амалга оширишга халақит берадиган салбий ахборот таъсирининг олди олинади.

    Шу каби тажриба хорижий мамлакатларда ҳам мавжуд бўлиб, бу халқаро сайлов стандартларига тўла мос келади. Хусусан, сайлов куни ва ундан бир кун олдин сайловолди ташвиқоти юритилишига тақиқ Франция, Италия, Испания, Венгрия, Озарбайжон, Сингапур каби давлатлар қонунчилигида мавжуд.

    Шундай қилиб, қонунчилигимизда сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайдиган кун талаби белгилангани сайловчиларнинг ўз ҳуқуқини эркин амалга ошириш имкониятини кучайтириб, сайловнинг қонуний, адолатли ўтишига муҳим кафолат бўлиб хизмат қилади.

    Хушвақт ҲАЙИТОВ,

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

    Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири,

    юридик фанлар доктори, профессор

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates