Президент 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра:
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини «шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун» ғояси асосида ислоҳ қилиш мақсадида:
2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади;
2023 йил 1 декабрдан бошлаб транспорт воситасининг эгасига транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликда тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни (ишончнома ва бошқалар) тақдим этган ҳолда, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини ўтказганлиги ҳақида хабардор қилиш ҳуқуқи берилади.
Бунда, хабарнома олинган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспорт воситасида содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш тартиби жорий этилиши белгиланади.
1 апрелдан марказларда ҳаракатланиш тезлиги соатига 60 километргача туширилади
Қоидабузарликлар ҳақидаги хабарнома ишончномаси бўлган ҳайдовчига келадиган бўлади.
Хитой, Россия ва АҚШ етакчилари учрашуви якунлари доирасида Тинчлик декларацияси қабул қилинди
- Уйқу нерв ҳужайраларига қандай ёрдам беради?
- Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида визасиз режим қачон кучга кириши маълум қилинди
- Давлатимиз раҳбари Туркия Вице-президенти Жавдат Йилмазни қабул қилди
- АҚШ, Хитой ва Россия етакчиларининг уч томонлама учрашуви якунланди
- Тошкентда ноябрь ойининг иккинчи ярмида ҳаво сифати ва метеорологик вазият қандай бўлади?
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- 5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун устамалар белгиланди
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Ucell 5G тармоғи — Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида
- Тошкентдаги Қорасув каналида Нил тимсоҳи ушланди