Маълум бўлишича, у маҳаллий фуқарога нисбатан суд томонидан тайинланган 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб беришни ваъда қилган.
Адвокат ушбу хизмат эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.