Терговга қадар текширувларда аниқланишича, улар фуқаронинг турмуш ўртоғига иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган 2 гектар ер майдонини 490 минг АҚШ долларига сотишни ҳамда мансабдор танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига олдиндан 50 минг АҚШ доллари талаб қилинган.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи талаб қилинган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.