Республика истеъмоли: мазкур муддат давомида республика истеъмоли 44 млрд 42,9 млн кВт⋅соатни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу давридагига нисбатан 2 млрд кВт⋅соат ёки 4,7 фоизга кўпни ташкил қилди.
2026 йил июнь ойида ишлаб чиқарилган электр энергияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,5 фоизга кўп.
Ишлаб чиқариш: жорий йилнинг июнь ойида республикамизда жами 7 млрд 751,1 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 921,1 млн кВт⋅соат ёки 13,5 фоизга кўпни ташкил этди.
Республика истеъмоли: мазкур муддат давомида республика истеъмоли 7 млрд 707,9 млн кВт⋅соатни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу давридагига нисбатан 609,6 млн кВт⋅соат ёки 8,6 фоизга кўп демакдир.