Ҳисобот даврида 151 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилиб, 11 270 та янги хонадон аҳолига тақдим этилди.

Шунингдек, 7 та ижтимоий объект, жумладан 3 та мактабгача таълим ташкилоти ва 4 та бошқа ижтимоий объект ишга туширилди.

Бугунги бунёдкорлик эртанги қулай ҳаёт учун хизмат қилмоқда. Янги уй-жойлар ва ижтимоий объектлар сонининг ортиб бораётганида Тошкентнинг замонавий, қулай ва яшаш учун янада жозибадор мегаполис сифатида изчил ривожланаётганини кўриш мумкин.