Учрашувда жорий йилнинг 29–31 октябрь кунлари юртимизда бўлиб ўтадиган Испания–Ўзбекистон агро технологиялар форуми ҳақида фикр алмашилди.

Томонлар аграр йўналишда фаолият юритувчи компаниялар ўртасида ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Марказий Осиё бозорида ўз хизмат ва маҳсулотларини намойиш этиш борасида алоҳида тўхталиб ўтди.

Тадбирлар доирасида тақдимотлар, давра суҳбатлари, икки томонлама B2B форматдаги учрашувлар ва маҳаллий ишлаб чиқариш объектларига амалий ташрифлар ташкил этилади.

Бундай учрашувлар испан компанияларига ўз техникаларини тақдим этиш, Ўзбекистон бозори эҳтиёжлари билан яқиндан танишиш ҳамда салоҳиятли ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш имконини беради.