Республика таълим маркази ва «TRANSFORMERS Education» ўқув маркази ҳамкорликда Технология фани ўқитувчиларининг мехатроника-робототехника бўйича билим ва кўникмалари ошириш мақсадида бепул 3 ойлик «Мехатроника – робототехника» онлайн ўқув курсини ўқитиш дастурини ишлаб чиққани ҳақида хабар берилган эди.
Ўқув курсини ташкил этиш юзасидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 75% Технология фани ўқитувчилари онлайн курслар ташкил этиш таклифини билдирган.
Кўп сонли ўқитувчилар таклифларини инобатга олган ҳолда, «Мехатроника – робототехника» онлайн ўқув курсига старт берилди.
Онлайн ўқув курсига рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг: @RTM_Texnologiya_malaka_oshirish
Рўйхатга олиш 25 ноябрь кунига қадар давом этади.
Ўқув курсининг биринчи дарси Технология фанининг мақсад вазифаларига бағишланган очиқ дарс тарзида ўтказилади. Сўнг дарс олувчилар телеграм ижтимоий тармоғида махсус гуруҳларга бўлинган ҳолда, Зоом платформаси орқали ўқувларни давом эттирадилар. Дарслар платформаларда иштирокчилар билан икки томонлама алоқа ўрнатилиб, зарур саволларга муносабат билдирилган ҳолда ташкил этилади.
3 ойлик бепул «Мехатроника – робототехника» онлайн ўқув курси ташкил этилмоқда
Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази маълум қилди.
“Навоийуран” давлат корхонасида масъул раҳбарлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди
- Ўзбекистон — Эрон қишлоқ хўжалиги бизнес форуми: тадбиркорлар учун янги имкониятлар очилмоқда
- Маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар тақдимот қилинди
- Туркиядаги лицейда отишма юз берди
- Мудофаа вазирига икки янги ўринбосар тайинланди
- Тошкентда “Green games” ва спорт марафонлари ўтказилди
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- Қидирувдаги шахс аёлларни террорчилик ташкилотларига жалб қилгани айтилмоқда
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди