Президентнинг ПФ–175-сонли фармонига кўра, 2026 йил 1 сентябрга қадар юзага келган солиқ қарзини 31 декабрга қадар тўлиқ тўлаган тадбиркорларнинг пеняси бекор қилинади. Шунингдек, уларга нисбатан юритилаётган ижро ишлари тугатилади.

Ҳозирда 315,2 мингта тадбиркорнинг 9,5 триллион сўм солиқ қарзи мавжуд. Унинг 1,5 триллион сўми пеня ҳисобига тўғри келади.

Бундан ташқари, солиқ ҳисоботидаги хатони мустақил равишда тузатиб, қўшимча ҳисобланган солиқни йил охирига қадар тўлаган тадбиркорларга ҳам пеня ҳисобланмайди.

Шунингдек, фармон билан:

— 2019–2025 йилларда тўпланган 1,6 триллион сўмлик айрим жарима қарзлари;

айланма солиғи бўйича 39,8 миллиард сўмлик жарима қарзлари ҳисобдан чиқарилади.

Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида 172 мингта тадбиркор солиқ ҳисоботини қайта топширган. Бунинг натижасида уларга 3 триллион сўм қўшимча солиқ ва 140 миллиард сўм пеня ҳисобланган.

Тадбиркорлар «Иккинчи имконият»дан фойдаланиш учун белгиланган шартларга мувофиқ солиқ қарзини 2026 йил 31 декабрга қадар тўлиқ тўлаши керак.