Бунда рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида олий таълим ташкилоти ва бакалавриат таълим йўналишини танламаган абитуриентлар ҳам иштирок этиши мумкин.

Қўшимча танловда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш 2026 йил 22 августдан 28 августга қадар (шу куни ҳам) Агентликнинг my.uzbmb.uz расмий платформаси орқали амалга оширилади.

Абитуриентлар фанлар мажмуаси ва таълим тили мос бўлган, вакант ўринлар мавжуд бакалавриат таълим йўналишларини танлаши мумкин.

Вакант ўринларга абитуриентлар тўплаган баллари юқорилиги кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда, базавий тўлов-контракт асосида талаба бўлиш учун тавсия этилади.

Танлов якунлари бўйича Агентлик томонидан тегишли танлов қайдномалари шакллантирилиб, олий таълим ташкилотларига тақдим этилади.