Маълумотларга кўра, зилзиланинг эпицентри Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида, 36,84° шимолий кенглик ва 70,19° шарқий узунлик координаталарида жойлашган. Зилзила ўчоғи 224 километр чуқурликда қайд этилган. Эпицентр Тошкент шаҳридан 499 километр жануби-шарқда жойлашган.
Ер силкиниши Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилди. Хусусан:
- Сурхондарё вилоятида — 4–5 балл;
- Фарғона, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида — 4 балл;
- Қашқадарё вилоятида — 4 балл;
- Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида — 3–4 балл;
- Тошкент шаҳрида — 2–3 балл;
- Навоий вилоятида — 2 балл;
- Бухоро вилоятида — 2 балл.
Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронгарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.