Клуб янги мавсум олдидан ўз логотипини янгилади. Янги логотипни яратишда кўк, қизил ва оқ ранглардан фойдаланилган. "А" ҳарфи кўринишидаги логотипда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали ва бургут (жамоа лақаби) тасвирланган.
Шунингдек, жамоа ўз ўйинларини ўтказиб келадиган "Соғлом авлод" стадиони номи ҳам "Бобур Арена"га алмаштирилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида Андижон шаҳридаги марказий стадион номини "Бобур Арена" деб номлаш таклифи илгари сурилган эди. Мазкур ўзгариш орқали Фармоннинг ижроси таъминланди.
Таъкидлаш керак, дунёдаги кўплаб стадионлар тарихий шахслар номи билан аталади. Бунга Монакодаги Луи ИИ стадиони, Истанбулдаги турк халқининг миллий қаҳрамони Мустафо Камол Отатурк номи берилган Олимпия стадиони ёки Грознийдаги Аҳмад Қодиров шарафига қайта номланган "Аҳмат Арена"ларни мисол келтириш мумкин. Энди улар сафига Андижондаги "Бобур Арена" ҳам қўшилди.
Андижондаги «Соғлом авлод» стадиони номи «Бобур Арена»га ўзгартирилди
2020 йилги футбол мавсумида катта машаққатлар эвазига суперлигадаги ўрнини сақлаб қолган "Андижон" клубида маркетинг борасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди, деб хабар қилмоқда жамоа матбуот хизмати.
Андижонда тўқимачилик саноатига сунъий интеллект ва дуал таълим жорий этилмоқда
- Дунё бўйича қайси давлатлар энг кўп нефть импорт қилмоқда?
- Болалар қачон ва қайси касалликларга қарши эмланади?
- Конституциявий суд суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ маъмурий ушлаб туришни Конституцияга зид деб топди
- Саида Мирзиёева Google вице-президенти Каран Бҳатия билан учрашди
- Андижон халқаро аэропорти реконструкциясининг иккинчи босқичи жадал давом этмоқда
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- Қидирувдаги шахс аёлларни террорчилик ташкилотларига жалб қилгани айтилмоқда