Маълум қилинишича, «Қайрағочтош» маҳалласида яшовчи Наргиза Бекжонова 6 июль куни кўп ҳомилалик ташхиси билан Андижон шаҳар 2-сон туғуруқ мажмуасига ётқизилган.
Шифокорлар томонидан муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти ўтказилиб, туғуруқ муваффақиятли якунланган.
Дунёга келган чақалоқлар қуйидагича:
- биринчи чақалоқ — қиз, вазни 1450 грамм;
- иккинчи чақалоқ — ўғил, вазни 1605 грамм;
- учинчи чақалоқ — қиз, вазни 1495 грамм;
- тўртинчи чақалоқ — ўғил, вазни 1585 грамм;
- бешинчи чақалоқ — қиз, вазни 1205 грамм.
Оналар ва болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида она ва беш нафар чақалоқ Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон вилояти филиалига ўтказилди.
Ҳозирда она ва чақалоқлар шифокорлар назорати остида бўлиб, уларнинг аҳволи яхши экани билдирилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ҳам Андижонда тўрт нафар эгизак туғилгани ҳақида хабар берилган эди.