Мамлакат ҳаво ҳудудида давлатимиз раҳбарининг самолётига Подшоҳлик Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.
Малика Алия номидаги халқаро аэропортда Президентимиз ва унинг рафиқасини Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва Маликаси Рания ал-Абдулла, шаҳзода Ғозий ибн Муҳаммад ва рафиқаси кутиб олдилар.
Олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди. Етакчилар расмий делегациялар аъзоларини қутладилар ва фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.