Хусусан, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1993 й.т. фуқаро ўзининг 1997 й.т. таниши билан тил бириктирган ҳолда, шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирида жойлашган хонадонни ижарага олиб, қалбаки пул тайёрлашган.

Кўздан кечириш жараёнида ушбу манзилдан ярим тайёр ҳолатдаги 100 ва 200 минг сўмлик купюралардан иборат жами 79,8 млн сўм миқдоридаги қалбаки пул маблағлари, “ЭПСОН” русумли рангли принтер ва унинг бўёқлари, шунингдек, кантселярия жиҳозлари ашёвий далил сифатида олинди. Таъкидлаш лозим, мазкур шахслар муқаддам судланган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.