Ҳамюртимиз узунликка сакраш баҳсларида 8,29 метр натижа қайд этиб, Ўзбекистоннинг янги миллий рекордини ўрнатди. Аввалги рекорд ҳам Анвар Анваровга тегишли бўлиб, у ўтган йили Финляндиядаги мусобақада 8,25 метрга сакраган эди.
Мусобақа якунига кўра:
- Анвар Анваров (Ўзбекистон) — 8,29 метр;
- Лука Бошкович (Сербия) — 8,23 метр;
- Таджей Гейл (Ямайка) — 8,18 метр.
Шу тариқа, Анвар Анваров нафақат халқаро турнир ғолиблигини қўлга киритди, балки шахсий ва миллий рекордини ҳам янгилади.