Бу ҳақда BBC музокараларга яқин бўлган расмийлар ва
дипломатларга таяниб хабар берди. Январь ойининг ўрталаридан бери икки томон
камида беш марта учрашди.
АҚШдан музокараларда Давлат департаменти маслаҳатчиси
Майкл Нидхэм вакили сифатида иштирок этмоқда. Оқ уй Дания билан юқори
даражадаги музокараларни тасдиқлади, аммо тафсилотларни беришдан бош тортди,
фақат “жараён тўғри йўналишда кетаётгани” ва маъмурият уларга оптимистик
муносабатда эканлигини айтди. Дания Ташқи ишлар вазирлиги музокаралар давом
этаётганини тасдиқлади, аммо тафсилотларни беришдан бош тортди.
BBC манбалари янги базалар оролнинг жанубида қурилиши
режалаштирилганини хабар қилишди. Уларнинг вазифаси Шимолий Атлантикадаги
Россия ва Хитой денгиз флотининг потенциал фаолиятини кузатишни ўз ичига олади.
BBC манбалари томонлар ўртасида якуний келишувга эришилмаганлигини ва таклиф
қилинган базалар сони ўзгариши мумкинлигини таъкидлашди, деб хабар берди kommersant.ru.