14 июнь, якшанба куни АҚШнинг Миссури штатида бортида 12 нафар парашютчи бўлган самолёт ҳалокатга учради. DWнинг душанба, 15 июнь куни хабар беришича, барча йўловчилар, жумладан, учувчи ҳалок бўлган.
Ҳалокат Канзас-Сити шаҳридан тахминан 100 километр жанубда жойлашган Батлер Мемориал аэропорти яқинида содир бўлди. Самолёт парвоздан кўп ўтмай қулаб тушди, деб хабар берди korrespondent.net.
Бир двигателли Pacific Aerospace P750 самолёти Skydive Kansas City компанияси томонидан бошқарилган. Компания вакиллари бортдаги 12 кишидан ҳеч бири тирик қолмаганини тасдиқлашди. Ҳалок бўлганлар орасида учувчи ҳам бор эди.
АҚШ Федерал авиация маъмурияти (FAA) воқеа жойида ишламоқда. Самолёт соат 11:20 атрофида ҳавога кўтарилган, аммо керакли баландликка чиқа олмаган ва автомагистраль яқинида қулаб тушган. Аэропорт менежери вазифасини бажарувчи ва Бейтс округи фавқулодда вазиятларни бошқариш директори Дэннис Джейкобснинг сўзларига кўра, ҳалокат юзасидан тергов олиб борилмоқда.