Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган мақсад ва вазифалар ижроси юзасидан таҳлилий маъруза қилди.
Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Бўка тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Сардор Исоқулов аввалроқ бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган эди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Бўка тумани ҳокими лавозимига айни вақтда «Агробанк» АТБ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Мурод Илҳомович Абдазимов номзодини тавсия қилди.
Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши М. Абдазимов номзодини қўллаб-қувватлаб, уни туман ҳокими этиб тасдиқлади.