Хўш, бу йўналиш қандай чора-тадбирларни ўз ичига олади?
Болалар саратонини, одатда, оммавий скрининг орқали аниқлаш имконияти чекланган. Шу сабабли ўз вақтида ва аниқ ташхис қўйиш яшовчанликни оширишнинг энг муҳим омилларидан бири.
Миллий режага кўра, саратонга шубҳа қилинган ҳар бир бола учун “яшил йўлак” тамойили жорий этилади. У беморнинг яшаш жойидан қатъи назар, дастлабки аломатлар аниқланган пайтдан бошлаб зарур текширув ва ихтисослаштирилган ёрдамга ўз вақтида етиб боришини таъминлашга хизмат қилади.
Бунинг учун:
беморларни мутахассисларга йўналтиришнинг стандарт протоколлари жорий этилади;
бирламчи бўғин шифокорлари болалар саратонини эрта аниқлаш бўйича мунтазам ўқитилади;
ҳудудларда лаборатория диагностикаси модернизация қилинади, морфологик диагностика бўйича референс-марказлар йўлга қўйилади;
ҳудудий ва республика марказлари ўртасида телетиббиёт маслаҳатлари кенгайтирилади;
МРТ, МСКТ, ПEТ-КТ ва бошқа замонавий нур диагностикаси имкониятлари босқичма-босқич ривожлантирилади.
2030-йилга бориб, ташхисларнинг 95 фоизини беморнинг соғлиқни сақлаш тизимига биринчи мурожаатидан кейин 14 кун ичида қўйиш мақсад қилинган.
Шунингдек, бирламчи бўғин шифокорларининг 98 фоизи болалар саратонини эрта ташхислаш бўйича хабардор бўлиши, бирламчи ташхисларнинг референс-лабораториядаги тасдиқловчи диагностика билан мувофиқлиги 95 фоизга етказилиши кўзда тутилган.
Асосий мақсад бола қаерда яшашидан қатъи назар, унга тезкор, аниқ ва бир хил стандартдаги диагностика имкониятини яратишдан иборат.
ССВ Матбуот хизмати.