«Ўзгидромет» маълумотига кўра, июль ойи бошида кузатилган нисбатан салқин об-ҳаводан кейин ҳафта давомида ҳаво ҳарорати босқичма-босқич кўтарилиб, мавсум учун хос кўрсаткичларга қайтади.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 34–37 даража атрофида бўлади. Кейинги кунларда эса кундузги ҳарорат 37–40 даражагача кўтарилади. Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида ҳаво асосан 39–42 даражагача исиши кутилмоқда.
Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамол тезлиги 15 метргача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳам 6–11 июль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво бироз булутли бўлиб, шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади, айрим пайтларда 10–12 метргача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида бугун ва эртага кундузги ҳаво ҳарорати 35–38 даража бўлиши, ҳафтанинг иккинчи ярмида эса 38–40 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати 22–25 даража атрофида сақланади.