«Орқамдан келаётган махсус транспорт воситаси — тез ёрдам машинасини инобатга олмаган ҳолда йўл бермаганман. Бу қасддан бўлмаган. Автомобилнинг ойнаси ёпиқ, кондиционер ишлаб турган ва мусиқа қўйилгани сабабли сигнални эшитмай қолганман. Ҳеч қандай ёмон ниятим бўлмаган. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди, йўл ҳаракати қоидаларига доимо риоя қиламан», — деди ҳайдовчи.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилиб, унга тез тиббий ёрдам каби махсус транспорт воситаларига йўл бериш нафақат йўл ҳаракати қоидалари талаби, балки инсон ҳаёти ва саломатлигига бевосита дахлдор масала экани тушунтирилди.

Ҳайдовчи ўз хатосини тан олган ва бу воқеа қасддан содир этилмаганини билдирган.

Шу билан бирга, давлат рақами 01 S 080 VB бўлган автомобил ҳайдовчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.