2 июнь куни эрталаб охирги қуёш синфидаги қуёш чақнаши қайд этилди, деб хабар берди Амалий геофизика институти (Россия Федерацияси).

“2 июнь куни Москва вақти билан соат 7:45 да рентген диапазонида 5 дақиқа давом этган М1.2 чақнаши (С22Е89) қайд этилди”, дейилади баёнотда.

Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг интенсивлигига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Минимал синф, А0.0, Ер орбитасида квадрат метр учун 10 нановатт рентген қувватига мос келади. Кейинги ҳарфга ўтган сари қувват 10 баравар ортади. Чақнашлар қуёш плазмасининг отилиши билан бирга бўлиши мумкин, уларнинг булутлари Ерга етганда магнит бўронларини қўзғатиши мумкин, деб хабар берди tass.ru.