Қарорга кўра, иссиқлик таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари раҳбарлари томонидан Тошкент шаҳрида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун туман ҳокимликлари назорати остида 2023 йил 7 ноябрдан ижтимоий соҳа объектларини синов тариқасида иситилиши ҳамда 8 ноябрдан кўп қаватли турар жой биноларини мунтазам иситиш бошланади.
Бугундан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланади
Тошкентда, бугун 8 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади. Кеча, 7 ноябр куни Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг пойтахтда иситиш мавзумини бошлаш ҳақидаги қарори имзоланди.