Марказнинг ташкил этилиши Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги таълим, илм-фан, инновация ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш, ёшлар учун халқаро тажриба алмашинуви ва янги имкониятларни кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Тантанали очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов, Бухоро давлат техника университети ректори Садоқат Сиддиқова, Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кенжи Хирата, Япония элчихонаси маслаҳатчиси Курия Цутаки, JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Мамору Сакай, JICA лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича консультант Наоми Абе, Ўзбекистон–Япония маркази ҳамдиректорлари Хиро Ивазаки ва Алишер Азизович Пайгамов, марказ координатори ва JICA вакили Хейзо Накамура, Ўзбекистон–Япония марказининг миллий координатори Улуғбек Аҳмадович Азамов, Цукуба университети профессори Вакана Ямагучи, япон тили профессори Шоко Такада, Ўзбекистон–Япония марказининг Бухоро шаҳар ваколатхонаси директори Шахруҳ Камолович Маҳмудов ҳамда бошқа меҳмонлар иштирок этди.
Марказ фаолияти орқали ёшлар учун япон тилини ўрганиш, Япония маданияти билан яқиндан танишиш, халқаро тажриба алмашиш, илмий ва инновацион лойиҳаларда иштирок этиш, шунингдек, таълим ва касбий ривожланиш учун янги имкониятлардан фойдаланиш бўйича қулай шароитлар яратилади.
Ўзбекистон–Япония маркази Бухоро давлат техника университетида халқаро ҳамкорлик, таълим ва маданий алмашинувнинг янги платформаси сифатида фаолият юритади. У икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ҳамкорлик материали