Унга кўра, аҳоли сони ва ҳудуди:

 аҳоли сони ўсиши - 289,19 минг кишидан ҳисоб даврида - 385,0 минг кишига;

шаҳарнинг ҳудуди - 7 966,78 гектардан ҳисоб даврида - 11 847,06 гектарга ўзгаради.

Уй-жой қурилиши ва уй-жой фонди:

уй-жой фонди умумий майдони - 4 456,31 минг кв метрдан ҳисоб даврида - 8 085,0 минг кв метрга;

уй-жой майдони билан таъминланиш даражаси бир кишига - 15,4 кв метрдан ҳисоб даврида - 21,0 кв метрга;

уй-жой фонди қисқариши ҳисоб даврида - 114,66 кв метрни ташкил қилади.

Аҳолининг ижтимоий соҳа объектларига бўлган талабини амалдаги меъёрларга мослаштириш мақсадида соҳа кўрсаткичлари қуйидаги тарзда ўзгаради:

маданий, маиший ва коммунал объектларни аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларига ва амалдаги меъёрларга жавоб берадиган даражага етказиш;

бўш ҳудудларда мавжуд вазият билан биргаликда марказни ривожлантириш, янги жамоат мажмуаларини қуриш.

Жамоат транспорти, автомобиль йўллари ва кўчалар ҳисоб даврида:

магистраль кўчаларнинг узунлиги 102,6 км дан 203,0 км гача оширилади (биринчи навбатда 155,35 км гача);

йилига йўловчи ташишлар сони бўйича - 163,8 млн йўловчига хизмат кўрсатилади.