Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги оилавий поликлиника шифокори У.С. қўлга олинган.
Аниқланишича, шифокор поликликанинг юқори лавозимларида ишловчи танишлари орқали фуқаро Ш.Р.га ўқиш жойидан академик таътил олиши учун тиббий маълумотнома тайёрлаб беришни ваъда қилган ва бунинг эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.