Кучли портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 нафарга етди, деб хабар берди Хитой Марказий телевидениеси (CCTV). Яна 61 киши турли даражада жароҳат олди.
Фожиа пиротехника ишлаб чиқариш корхонасида содир бўлди. Воқеа жойида кенг кўламли қутқарув операцияси бошланди: бешта гуруҳ ишламоқда, жами 482 киши сафарбар қилинган. Портлаш сабаби ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Қутқарувчилар вайроналарни тозалашда давом этмоқда, деб хабар берди dzen.ru.