Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилмоқда. "Июнь ойида Жанубий Кореяда ўтган Осиё чемпионатида Қаюмова кумуш медалини қўлга киритиб, муҳим балларни ишлаб олди ҳамда биринчи ўриндаги россиялик Татьяна Мининани ортда қолдирди", дейилади Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабарида.
Чарос Қаюмова жаҳон рейтингида 1-ўринга чиқиб олди
Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзоси, - 53 килограмм вазн тоифасидаги спортчимиз Чарос Қаюмова жаҳон рейтингида биринчи ўринга чиқиб олди.