Ташаббусдан асосий мақсад йўллар ва далаларни тоза сақлаш, шунингдек, чиқиндиларни белгиланган жойга ташлаш маданиятини шакллантиришдан иборат.

Вазирлик фуқароларга сафар давомида пластик идишлар ва бошқа чиқиндиларни автомобиль салонида сақлаш, хавфсиз жойда тўхтаганидан сўнг уларни махсус қутиларга ташлашни тавсия қилмоқда.

Шу билан бирга, ҳаракатланаётган автомобилдан чиқинди ташламаслик, йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилиш зарурлиги таъкидланган.

Фермерлар ва маҳаллий ҳокимликларга эса чиқинди қутиларини йўловчилар хавфсиз фойдалана оладиган жойларга ўрнатиш ҳамда уларни мунтазам равишда бўшатиб туришни ташкил этиш таклиф қилинган.

Ташаббус орқали қишлоқ ҳудудларида санитария ва экологик маданиятни юксалтириш, далаларни чиқиндилардан асраш мақсад қилинган.