Маълум қилинишича, текширувлар давомидаэнг яхши таклифларни танлашва тендер савдоларидаРақобат тўғрисидаги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилгани, яъни рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларга йўл қўйилгани маълум бўлган.

Қонунбузилиш ҳолатлари қатор ҳудудларда қайд этилди. Жумладан:

  • Тошкент шаҳридаMaʼnoМЧЖ томонидан ўтказилган қарийб 988 миллион сўмлик савдо;
  • Сурхондарё вилоятидаги таълим муассасаларида умумий қиймати 1,7 миллиард сўмдан ортиқ давлат харидлари;
  • Сирдарё вилояти Гулистон туман Ободонлаштириш бошқармасининг 1 миллиард сўмдан зиёд хариди;
  • Қашқадарё вилоятидаги спорт мактаб-интернатида 364 миллион сўмлик харид;
  • Андижон вилояти Балиқчи тумани 2-сон техникумида 800 миллион сўмлик савдо;
  • Фарғона вилояти Қува туман Ободонлаштириш бошқармасида эса 2,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағни қамраб олган икки ҳолат аниқланган.

Қўмита маълумотига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, тегишли таъсир чоралари қўлланилган.

Шунингдек, айрим ҳолатларда молиявий жарималар қўллаш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун материаллар тегишли органларга юборилган. Келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича мажбурий кўрсатмалар ҳам берилган.

Рақобат қўмитаси давлат харидларида қонунийликни таъминлаш ва тадбиркорлар учун тенг рақобат муҳитини яратиш устувор вазифалардан бири эканини таъкидлади.