Олимлар асосий хавф омилларини айтиб, перинатал даврда ёрдам нима учун муҳимлигини тушунтириб беришди, деб ёзади science.mail.ru.
Тахминан 7% да туғруқ билан боғлиқ посттравматик стресс бузилиши ривожланади. Шу билан бирга, расмий ташхисга етиб бормайдиган хавотирли аломатлардан кўпроқ аёллар азият чекмоқда.
Агар аёл ўзига ёки болага жиддий жароҳат ёки ўлим хавфи бор деб ўйласа, туғруқ жароҳатли деб ҳисобланган. Туғруқ билан боғлиқ стресс бузилиши айрим хотиралар ва қўрқинчли тушларни, воқеани эслатувчи ҳар қандай нарсадан қочиш, кайфиятнинг ўзгариши ва доимий зўриқишни ўз ичига олади. Бу туғруқдан кейинги депрессия, кейинги туғруқдан қўрқиш, эмизишдаги муаммолар ва болага боғланиб қолишдаги қийинчиликлар билан боғлиқ.
Травматик туғруқлар частотаси мамлакатлар бўйича кескин фарқ қилган: Бирлашган Араб Амирликларида 7% дан Малавида 69% гача. Юқори кўрсаткичлар Чили (49%), Непал (41%), Саудия Арабистони (40%), Испания ва Туркияда (35% ) ҳам қайд этилган. Жароҳатли туғруқларнинг ўртача тарқалиши 23,3% ни, улар билан боғлиқ кейинги стресс эса 6,7% ни ташкил этди. Бундан ташқари, бошдан кечирилган жароҳат ҳамма жойда ҳам бир хил даражада тўлиқ бузилишга ўтмаган: Саудия Арабистонида травматик туғруқ билан оғриган аёлларнинг 86 фоизи, Чилида эса атиги 17 фоизи жароҳатдан кейинги стресс мезонларига мос келган.
“Энг кучли башоратчи туғруқнинг салбий тажрибаси, сўнгра онанинг соғлиғидаги давом этаётган муаммолар ва чақалоқнинг жиддий асоратлари эди,” дейди тадқиқот муаллифлари.
Кўпгина аёллар расмий ташхис қўйилмаган аломатлардан азият чекишган. Ўртача 44,5 фоиз аломатлар ҳиссий стрессга сабаб бўлганини, 34,1 фоизи эса кундалик ҳаётга халақит берганини маълум қилди. Фарқ жуда катта: Исроилда 5% дан Покистонда 82% гача.
Олимлар, шунингдек, нималар туғруқ билан боғлиқ ПТСР (жароҳатдан кейинги стресс бузилишлари)ни намоён қилишини аниқлади. "Энг кучли омил бу - туғруқнинг салбий тажрибаси, сўнгра онанинг соғлиғидаги давом этаётган муаммолар ва чақалоқнинг жиддий асоратлари эди," дейди тадқиқот муаллифлари. - Бу ҳам ҳиссий, ҳам жисмоний ёрдам профилактика учун муҳим эканлигини кўрсатади. Бузилиш бўлган аёлларни ажратиб кўрсатадиган энг яхши белги қочиш аломатлари бўлиб чиқди (масалан, аёлларга туғруқни эслатувчи нарсалардан қочиш).
Тадқиқотнинг чекловлари бор ва уларни ҳисобга олиш керак. Аёллар миллий рўйхатлар орқали эмас, балки муайян клиникалар орқали жалб қилинган, шунинг учун танланмалар репрезентатив бўлиши шарт эмас. Маълумотлар клиник суҳбатларга эмас, балки сўровномаларга асосланган, шунинг учун рақамлар шифокор томонидан тасдиқланган ташхисларни эмас, балки мезонларга мувофиқликни акс эттиради. Кам ва ўрта даромадли мамлакатлар танланманинг учдан бир қисмидан бир оз камроғини ташкил этди ва инглиз тилида ишлаб чиқилган сўровномалар жароҳатнинг намоён бўлишининг маданий хусусиятларини ёмонроқ илғаши мумкин. Бироқ, муаллифларнинг таъкидлашича, перинатал даврдаги ёрдам жароҳатни баҳолаш ва тегишли аломатлар кузатилганда қўллаб-қувватлашни ўз ичига олиши керак.