Матбуот анжуманида, вилоятимизда фаолият олиб борувчи журналист, блогер ҳамда бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этди.

Даставвал, олийгоҳ ректори Р.Тожиев мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланадиган 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан анжуманда иштирокчиларига университет билан олиб борилаётган ҳамкорлик учун миннатдорчилигини изҳор қилиб, байрам билан самимий табриклади.

Шундан сўнг, университет қабул комиссияси масъул котиб Азизхон Ходжаев “2026/2027-ўқув йили учун университетда очилган янги йўналишлар ва квоталар ҳақида” мавзусида иштирокчиларга батафсил маълумот бериб ўтди. Шунингдек, янги ўқув йили қабулини самарали, шаффоф ҳамда адолатли ташкил этиш мақсадида, қабул комиссияси тузилди. Ушбу комиссияга институтнинг салоҳиятли ходимлари бириктирилди. Шунингдек, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга тезкор жавоблар берилишини таъминлаш, мурожаатлар билан мунтазам ишлаш мақсадида, “Call cентер” ва “Маслаҳат маркази” ташкил этилган. Ушбу марказларга олийгоҳимизнинг салоҳиятли ва масъулиятли 20 дан ортиқ ходимлари бириктирилган.

Анжуман якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олди. Шундан сўнг, журналистлар олийгоҳда Қабул жараёнларида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик ва университетда жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича тақдимот билан танишишди.

Университетдаги Сунъий интеллект лабораторияси ва АРМ, Масофавий таълим учун ташкилланган хона ва  “Airoinjinering" технопарки фаолияти билан танишиш учун пресс-тур ташкил этилди.

 “Airoinjinering" технопарки қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион технологияларни жорий этиш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш ҳамда таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда. Технопарк замонавий агротехнологияларни синовдан ўтказиш, инновацион ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш ва янги технологик ечимларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформа вазифасини бажаради. Шунингдек, у талаба-ёшлар, тадқиқотчилар ва мутахассисларнинг амалий билим ҳамда касбий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Лойиҳа доирасида замонавий инфратузилма, илмий лабораториялар, тажриба майдонлари ва инновацион фаолият учун зарур шарт-шароитларни яратиш кўзда тутилган. Технопарк фаолияти қишлоқ хўжалиги тармоғининг самарадорлигини ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва илғор технологияларни кенг жорий этишга қаратилган.

 “Airoinjinering" технопарки қурилиш ишлари 2025 йил октябрь ойидан бошланган бўлиб, келгусида ҳудуднинг илмий ва инновацион салоҳиятини янада ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.