ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар ва Божхона бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Фарғона – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Кобалт” русумли автотранспорт воситаси Поп туманидаги “Наманган” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада Чирчиқ шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. фуқаро бошқарувидаги ушбу автомашина юкхонасига яшириб қўйилган 1 кг “гашиш” моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси, Ички ишлар ва Божхона органлари ҳамкорлигида Чуст туманида ўтказилган тезкор тадбирда “ВАЗ-2103” русумли автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб, тегишли тартибда кўздан кечирилди. Текширув жараёнида Янги Наманган туманида яшовчи, 1987 й.т., муқаддам судланган шахсга тегишли мазкур автомашина салонида 995 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1975 й.т. фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ертўласидан 648 гр “гашиш” моддаси олинди. Шунингдек, у мазкур гиёҳвандлик воситасини Янги Наманган туманида яшовчи, 1972 й.т. танишидан 5 минг АҚШ долларига сотиб олганлиги аниқланиб, ушбу шахс ҳам процессуал тартибда ушланди.