Кўплаб касалликлар нотўғри овқатланиш туфайли юзага келишини яхши биламиз. Масалан, жигар, ўт қопи, ошқозон-ичак, қон-томир, эндокрин тизими хасталиклари кўпинча носоғлом таомланиш асоратлари сифатида изоҳланади. Аммо худди шу омил мия хасталиклари, хусусан, ақлий заифликни ҳам келтириб чиқариши мумкин экан. Австралиялик олимлар ўз тадқиқотлари якунида шундай хулосага келишди. Жумладан, деменция касаллигида мия тўқималарининг нобуд бўлиши кузатилади. Бу ацетилхолин моддаси етишмовчилиги туфайли юз беради. Оқибатда бундай беморларнинг 60 фоизида Альцгеймер қайд этилиб, хасталик вақт ўтиши билан кучайиб бораверади. Австралиялик мутахассислар зарарли озиқ-овқатлардан бутунлай воз кечиш ана шундай ҳолатлар хавфини сезиларли даражада камайтиради, деган фикрда. Чунки баъзи таомлар таркибидаги тўйинган ёғлар ва трансёғлар деменция ривожланишини тезлаштиради. Ёғли сут маҳсулотлари, жумладан, сариёғ, шунингдек, шоколад, гўшт, пальма ва кокос мойлари шулар сирасидан. Трансёғлар, айниқса, ҳозирги кун ибораси билан айтганда, фастфудлар, қизариб пишган овқатлар ва газаклар, дўконда харид қилинган пишириқлар, хусусан, торт ва печенье таркибида кўп учрайди. Тадқиқотга кўра, юқоридаги озиқ-овқатларни истеъмол қиладиган одамларда ақлий заифлик ва мия хасаликларига чалиниш хавфи анча юқори. Парҳезга амал қилувчи, яъни тўйинмаган ёғлар истеъмолидан тийиладиган кишиларда эса когнитив бузилишларнинг ривожланиш хавфи камроқ. Бу фактлар кўча-кўйда лаваш, гамбургер, хот-дог каби тезпишар таомларни кўрса, оғзининг таноби қочадиган, ширинликларга мукккасидан кетган ёшларимиз, ишдан келибоқ ёғликкина, сергўшт овқатларни паққос туширадиган юртдошларимиз учун бир сабоқ бўлса ажаб эмас, деб огоҳлантиради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
“Фастфуд”лар мия хасталикларига сабаб бўлиши мумкин(ми?)
Тадқиқотга кўра, юқоридаги озиқ-овқатларни истеъмол қиладиган одамларда ақлий заифлик ва мия хасаликларига чалиниш хавфи анча юқори. Парҳезга амал қилувчи, яъни тўйинмаган ёғлар истеъмолидан тийиладиган кишиларда эса когнитив бузилишларнинг ривожланиш хавфи камроқ.
Давлатимиз раҳбари Яшил иқлим фонди билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
- Ўзбекистон Президенти Анталияга келди
- Самарқандда ҳуқуқбузар инспекторларга қаршилик кўрсатиб, ходимнинг машинасига шикаст етказди
- Тошкент автобусларида бир кунда 862 та қоидабузарлик аниқланмоқда — Транспорт вазирлиги
- 12 йил давомида қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан қайтарилди
- Ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайликлар кенгаяди
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди