Ушбу Низом “Soliq-servis” АЖнинг ҳудудий бўлимлари томонидан фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ҳудудий бўлимлар томонидан қонунчиликда белгиланган қуйидаги тадбиркорлик субъектларига тегишли хизматлар бепул амалга оширилади:

  • пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматлари;
  • янги ташкил этилган фермер хўжаликларига уларнинг ихтиёрига кўра дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизматлари;
  • бошлиғи ёшлар бўлган янги ташкил этилган фермер хўжаликларига 2 йил давомида кўрсатиладиган хизматлар.

Ҳудудий бўлимлар томонидан фермер хўжаликларига қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

  • фермер хўжалигини бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматини кўрсатиш тизимига қабул қилиш;
  • бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш;
  • фермер хўжалиги ходимлари учун иш ҳақи, солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш;
  • фермер хўжалигининг солиқлари ва йиғимлари ҳисобини юритиш;
  • солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботларини тузиш;
  • инвентаризациядан ўтказишда иштирок этиш.