Куни кеча, Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қўштепа тумани "Лангар" МФЙ Миробод кўчасидан оқиб ўтган "Катта Фарғона" каналига "Дамас" русумли автомобил бошқарувни йўқотиши оқибатида тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан вилоят ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобилни каналдан чиқариб олдилар.