ФВВ маълумотига кўра, қутқарувчилар «Шарқ» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўзсув канали қирғоқларида профилактик ўрганиш ишларини олиб бораётган вақтда сувда ҳаракатсиз ҳолда оқиб кетаётган фуқарони пайқаган.

Шундан сўнг қутқарувчилар зудлик билан сувга тушиб, фуқарони қирғоққа олиб чиққан.

Ҳушсиз ҳолатда бўлган фуқарога воқеа жойининг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани маълум қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган. Сузишни билмагани сабабли эса кучли сув оқими уни оқизиб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни сув ҳавзалари яқинида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақириб, эҳтиётсизлик инсон ҳаёти учун жиддий хавф туғдиришини эслатди.