Германия банки делегацияси “Ўзбекненфтгаз” АЖда айни пайтда амалга оширилаётган лойиҳалар, трансформация жараёнлари, иқтисодий барқарорликка эришиш борасида татбиқ этилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.
Шунингдек, хорижий банк томонидан кредит лойиҳалари рискини ҳисобга олиш, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш бўйича амалга оширилаётган синдикатлашган кредит лойиҳасининг жорий ҳолати ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан халқаро молия бозорига жойлаштирилган евробондлар бўйича таҳлилий маълумотлар берилди.
Айни пайтда “Deutsche Bank AG” томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан ахборот алмашиш тезкорлигини йўлга қўйиш мақсадида электрон платформа яратиш бўйича концепция лойиҳаси тайёрланяпти. Келгусида ушбу платформа Ўзбекистон инвестиция бозори жозибадорлигини ошириш ва сармоядорларни жалб этиш, банк томонидан таклиф этиладиган молиявий инструментларни муҳокама этиш майдонига айланади.
Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш бўйича алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди, деб хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.
Маълумот ўрнида: “Deutsche Bank AG” активлари бўйича Германиядаги энг йирик банклардан бири ҳисобланади. Валюта бозорининг асосий иштирокчиси бўлган банк дунёнинг 59 давлатидаги филиал ва ваколатхоналари орқали 28 миллион мижозга хизмат кўрсатиб келяпти.
Германия банки билан ахборот алмашиш учун электрон платформа яратилади
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Германиянинг “Deutsche Bank AG” вакиллари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси Ҳадсон институти президенти билан учрашди
- Энергетика вазирлиги газ таъминотидаги узилишлар учун аҳолидан узр сўради
- Шавкат Мирзиёев The muslim 500 рейтингида дунёнинг энг нуфузли 50 нафар мусулмони қаторидан жой олди
- Тошкентда халқаро кибержиноий гуруҳлар фош этилди: 72 нафар шахс ушланди
- 5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- Тошкентда бешта канал бўйи сайилгоҳларга айлантирилмоқда
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди
- Меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди