Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Қўқон – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Тошкент шаҳрида яшовчи 1995 й.т. шахс бошқарувидаги “Voyah” русумли автомашина Наманган вилояти Поп туманидаги “Наманган” ЙПХ масканида тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилди.
Натижада, автомашина салонидаги ўриндиқ остида қора рангли целлофан пакет ичида соф оғирлиги 1 кг 178 гр “гашиш” моддаси ва 8 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Маълум бўлишича, у ажал оғусини пойтахтдаги мижозларга сотиш мақсадида олиб кетаётган бўлган.