Фавқулодда вазиятлар хизматига келиб тушган хабардан сўнг қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этди.

Ҳодиса вақтида уйда яшовчи барча фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, вазият тўлиқ назоратга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори бўйича тегишли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.