Бу ҳақда Президентнинг “Мамлакатда янги ишланмалар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш тизимини жорий қилиш ҳамда илм-фанни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (ПФ–54-сон, 04.04.2026 й.)да белгилаб берилди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб: 

  • корхоналар устав фондидаги давлат улушини бошқариш функцияси ишончнома асосида муассисларга берилади ва 5 йил давомида давлат улушини хусусийлаштириш ман этилади;
  • корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда уларнинг устав фондидаги давлат улуши миқдорини ўзгартиришда Давлат активларини бошқариш агентлиги қарорини қабул қилиш ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг олдиндан розилигини олиш талаб этилмайди;
  • корхоналар муассисларнинг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этилганда, у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда венчур молиялаштиришга тенглаштирилади;
  • корхоналарнинг меҳнат жамоаси таркибида муассиснинг профессор-ўқитувчилари (илмий ходимлари) ёки талаба, изланувчилари ҳам фаолият кўрсатиши талаб этилади;
  • корхонага инвесторлар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлар (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича ваколатли давлат органининг хулосаси талаб этилмайди.