Унда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раҳбарияти, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари, имом-хатиблар, шунингдек, турли миллат ва диний конфессиялар етакчилари иштирок этди.
Тадбир “Бағрикенглик марши” билан бошланди. Унда турли миллат ва дин вакиллари бир сафда қатнашиб, юртимиздаги тинчлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат муҳитини намоён этди. Шундан сўнг мамлакат фаровонлиги йўлида хизмат қилган инсонлар хотираси ёдга олинди.
Маросим давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида боғ ҳудудига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, пойтахт бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Ислом динида ерни обод қилиш ва дарахт экиш энг фазилатли амаллардан бири, савоби узлуксиз етиб борадиган садақаи жория эканини таъкидлади. Шунингдек, бундай хайрли ишлар бардавом бўлиши учун дуо қилди.
Таъкидланишича, мазкур ташаббус диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, табиатни асраб-авайлаш ҳамда келажак авлод учун обод муҳит яратишга қаратилган.